25 Март 2022 йил
643
“Ласетти” ҳайдовчиси фуқарони уриб юборди
Жиззах шаҳрининг Халқобод маҳалласида истиқомат қилувчи шахс бошқарувидаги “Ласетти” билан маҳалла ҳудудида пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборди.
Оқибатда Жиззахлик маҳалласида яшайдиган жабрланувчи чап оёқ болдир суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.