Хизмат текшируви ўтказилган
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан 2019 йилнинг 10-11 февраль кунлари учун тасдиқланган тақсимот асосида ЙПХ инспектори сафдор Мурадов Шухрат Хамиджанович “Манас-14” мунтазам ЙПХ масканига хизматга жалб этилган ва 11 февраль куни эрталабки йўриқномадан сўнг хизматдан озод этилган.
Шу куни ЙПХ инспектори Ш.Мурадов хизматдан сўнг дам олиш вақтида акаси М.Муродов бошқарувидаги Нексия русумли, давлат рақам белгиси 25 Н 884 ҒА бўлган бўлган автомашинада йўловчи сифатида кетаётган вақтида уларнинг орқа қисмидан ҳаракатланиб келаётган сариқ рангли “Нексия” русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, уларнинг автомашинасининг орқа қисмидан уриб, енгил даражадаги ЙТҲ содир этган.
Шундан сўнг, ЙПХ инспектори Ш.Мурадов ушбу автомашина ҳайдовчиси уларни ҳақорат қилганлиги боис тортишиб қолишган, аммо улар бир-бирларига нисбатан даъво қилишмаган. Шу вақтда воқеани кузатиб турган фуқаролардан бири ҳолатни тасвирга олган ва ижтимоий тармоқларда тарқатиб юборган.
ЙПХ инспекторининг хатти-ҳаракатлари ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг турли хил фикр ва мулоҳазаларига сабаб бўлганлиги боис вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан ЙПХ инспектори Ш.Мурадовга нисбатан 2019 йилнинг февраль ойида хизмат текшируви тайинланган.
Хизмат текшируви якуни бўйича ЙПХ инспектори Ш.Мурадов Ўзбекистон Республикаси ИИВ нинг 2016 йил 82-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Одоб-ахлоқ қоидалари” ҳамда 2017 йил 14 июль кунидаги “ИИО ходимларининг муомала маданиятини ошириш чоралари тўғрисида”ги 147-сонли буйруғи талабларини бузган, деб топилиб, унга нисбатан 2019 йилнинг биринчи чораги якуни бўйича “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларидаги ходимлар, ишчи ва хизматчиларни моддий рағбатлантириш махсус жамғармасини шакллантириш ва сарфлаш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2018 йил 18 март кунги 89-сонли буйруғи талаблари асосида мукофотдан маҳрум этилиб, келгусида бу каби хато ва камчиликларга йўл қўйган тақдирда интизомий жазоланиши тўғрисида қаттиқ огоҳлантирилган.
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ