8 Январ 2021 йил 598

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Жиззах вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси янги бинога эга бўлди. Аниқроғи, бошқарма учун вилоят ҳокимлиги кенгашлар уйидан 10 та хона ажратилди. Шу муносабат билан уюштирилган тантанали очилиш маросимида ҳокимлик, ички ишлар органлари ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар. Тадбирда сўз олганлар томонидан мамлакатимизда маҳалла институтига қаратилаётган эътибор, мазкур тизимнинг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда осойишталикни таъминлашдаги иштирокига тўхталиб ўтилди.

Айтиш жоиз яқинда реконструкциядан чиқарилган ушбу бинода ходимлар фаолияти учун барча шароитлар яратилган. Жумладан, хоналар замонавий мебель ва анжомлар билан таъминланди. Илғор ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган йиғилиш залида видеоконференц алоқага чиқиш имконияти мавжуд.

Бинодаги 2 та хона бошқарманинг хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими ходимларига, яъни, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш тизимида фаолият олиб бораётган Жиззах вилояти ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси масъуллари учун ажратилди.

Тадбир доирасида Жиззах вилояти ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи, майор Сайёра Холмирзаевага Ички ишлар вазирлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан хизматда фойдаланиш учун ажратилган планшет топширилди. Совғани вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари Жўрабек Авазов тақдим этди. 

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech