23 Июл 2021 йил
729
Маҳалланинг ўғриси
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Халқобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро ички ишлар органларига мурожаат қилиб, номаълум шахс турар-жойи ётоқхонасида бўлган уяли алоқа воситаси ҳамда 700 минг сўм пулини ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Соҳа ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноят жабрлаувчининг маҳалладоши томонидан содир этилгани аниқланди.
Айбланувчидан уяли алоқа воситаси ва 300 минг сўм пул ҳужжатлаштириб олинган.