7 Сентябр 2020 йил 577

Маълумотлар асослими?

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Жиззах шаҳар “Кимёгар” маҳалласида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро Р.Р.нинг Жиззах вилояти Жиззах шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ички ишлар бўлими ходимлари унинг телефонини олиб қўйганлиги тўғрисидаги видеоматериал тарқалди.

Лекин вазият баён қилинганидек эмас. 2020 йилнинг 2-сентябрь куни соат 00:50 лар атрофида Жиззах шаҳар, “Заргарлик” маҳалласи ҳудудига тунги хизматга жалб этилган Жиззах шаҳар ИИО ФМБ 2-сон ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактика гуруҳи таянч пунктлари профилактика бўйича инспектори Жиззах шаҳри “Заргарлик” маҳалласи ҳудудида, хизмат олиб борётган вақтида фуқаро Р.Р. фуқароларнинг тинчлигини бузиб, бақир-чақир қилганлиги учун унинг шахсига аниқлик киритиш мақсадида 2-сон ички ишлар бўлимига олиб келиб уни бўлимнинг махсус сўров хонасига таклиф қилади.

Аммо фуқаро Р.Р. махсус сўров хонага киришдан бош тортади. Шунда профилактика инспектори унинг телефонида порнаграфик мазмундаги видеолар бор ёки йўқлигини текшириш мақсадида сўраган вақтида, у ўз хоҳишига кўра, телефони хотирасидаги видеоларни кўрсатмаган. Шундан сўнг текшириб кўришлик учун фуқарога тегишли бўлган “Samsung” русумли телефон аппарати тегишли тартибда холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.

Умуман олганда савол туғиладики, фуқаро Р.Р. нима учун қонун ҳимоячисининг қонуний талабига бўйсинмади? Фуқаро телефон аппаратида нимани яширишга уринган? Хуллас, хулоса қилиш мумкинки, профилактика инспектори фуқаро Р.Р. га тегишли телефон аппаратини ҳужжатлаштириб олишда бир қатор асосларга эга бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Text to speech