2 Июн 2020 йил
711
Марихуана етиштирган ва сақлаган ушланди
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Жиззах шаҳрининг Жиззахлик маҳалласида ўтказилган “Қорадори - 2020” тадбири давомида шу ҳудудда яшовчи, 1976 йилда туғилган Ш.А. полиэтилен идишларда 5 туп марихуана гиёҳвандлик ўсимлигини етиштираётгани аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида қонунбузарнинг турар жойи кўздан кечирилди ва 3,77 грамм қуритилган марихуана топилди.
Айбланувчига нисбатан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати