17 Декабр 2020 йил
547
Марихуана гиёҳвандлик моддаси сақлаб келган шахс қўлга олинди
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан гиёҳванд моддаларни етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш ва ўтказиш билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар мунтазам ташкил этилмоқда.
Чунончи, Зомин тумани Ғафур Ғулом маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.Ғ.нинг яшаш жойи кўздан кечирилганида шишага жойланган 23,95 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси топилди.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган. Тергов жараёнида А.Ғ.нинг наркотик воситасини қаердан олганлигига аниқлик киритилади.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати