17 Июн 2020 йил 656

Маст ҳайдовчи йўл-улов ҳодасаси содир этди  

 

Арнасой туман ҳудудидан ўтган “Зарафшон-Тузкон” йўлида йўл-улов ҳодисаси содир этилди.

Бобур маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1979 йил туғилган А.Б. “Нексия” русумли автомашинасини маст ҳолатда бошқариб кетаётиб рул бошқарувини йўқотган. Натижада автоулов ағдарилиб кетган.

Ҳайдовчи туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига бош мия, ўнг елка, ўнг сон, ўнг болдир соҳаси синиши ташҳислари билан ётқизилган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech