4 Сентябр 2020 йил
491
Маст эркак қўшнисини оғир жароҳатлади
Жиззах шаҳридаги Обод маҳалласида яшовчи, 1968 йилда туғилган С.Қ.нинг қўшниси билан келишмовчилиги фожеа билан тугашига оз қолди. У 1959 йилда туғилган қўшниси Х.С.ни томорқасига чиқинди ташлашда айблади. Даҳанаки жанжал маст С.Қ.ни қутиртириб юборди. У жаҳлини жиловлай олмай, пенсия ёшидаги аёлнинг қорнига пичоқ тиқди.
Оқибатда Х.С. республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати