14 Август 2021 йил 574

Мазмунли саёҳат

ИИВ ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти 3- минтақавий ҳудуд 30- сонли манзил колонияси шахсий таркиби вилоятимиздаги тарихий маданият давлат музейига  саёҳат уюштирди. Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги давлат музейига борган ходимлар ижодкорлар томонидан яратилган асарлар, ҳаёт ва ижодлари билан яқиндан танишдилар. 

Шунингдек, колония ходимлари Ҳамид Олимжон ва Зулфия боғида жойлашган кутубхонада бўлдилар. Зиё масканида уларга янги нашр этилган бадиий ва ҳуқуқий адабиётлар хусусида атрофлича маълумот берилди.

Text to speech