25 Март 2022 йил 651

Милтиқ топиб олди

Ғаллаорол тумани Маданият маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қиладиган шахс туманнинг Кўкгумбаз маҳалласи ҳудудидан оқувчи Сангзор дарёсига балиқ тутиш мақсадида бориб, қирғоқдан милтиқ топиб олди.

У “Тоз-8” русумли, 1 стволли, 5,6 калибрли ов қуролини ички ишлар органларига топширганидан сўнг милтиқ экспертиза қилинди. Таҳлил қуролнинг яроқсизлигини кўрсатди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Text to speech