18 Июн 2020 йил 599

Минерал ўғит ноқонуний ташиб кетилаётган фуқаро аниқланди

Вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан Ғаллаорол тумани, Кўкгумбаз қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган “Тошкент-Термиз” М-39 йўлида ноқонуний минерал ўғити ташиб кетиш ҳолатига чек қўйилди.

Шароф Рашидов тумани, Яхтанлик маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1992 йил туғилган О.Д. “Нексия” русумли автомашинасида 14 дона полиэтилен қопларда жами 700 кг аммиакли селитра минерал ўғитини ташиб кетаётган бўлган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлар олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

 

Text to speech