1 Июн 2020 йил
686
Мирзачўлда ноқонуний балиқ маҳсулоти олиб кетаётган фуқаро аниқланди
Ички ишлар органлари ходимлари Мирзачўл туманининг Ипак йўли маҳалласида ўтказилган “Тўр” тадбири давомида “Дамас” русумли автоуловда 201 килограмм балиқ ноқонуний равишда олиб кетилаётганлигини аниқлашди. Тошкент вилояти, Чиноз тумани, Яллама ҚФЙда яшовчи, 1993 йилда туғилган, “Дамас” ҳайдовчиси М.Н. балиқларни Мирзачўл туманининг Туркистон ҚФЙ ҳудудидан сотиб олганлигини билдирган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётир.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати