22 Май 2020 йил 700

Мол бозорда кўрсатилган хизмат

Ички ишлар органлари ходимлари Пахтакор туманидаги Ғалаба маҳалласи ҳудудида жойлашган мол бозорида 10 кишининг овқатланиши учун шароит яратиб, мижозларга хизмат кўрсатган аёлга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштиришди. Маълумот ўрнида айтиш керак, туманнинг Сувонобод маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган қоидабузар Т.Б. ички ишлар органлари ходимлари томонидан эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузмаслик юзасидан огоҳлантирилган.

Мол бозори ҳудудида айни шу мазмундаги қонунбузарликни Яхтанлик маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган Ф.Р ҳам содир этган. Ҳолатлар юзасидан суриштирувларни туман ички ишлар бўлими олиб бормоқда.  

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

 

Text to speech