3 Феврал 2021 йил
560
Молхонадан топилган милтиқ
Жиззах вилояти ИИБ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тарғибот натижасида Жиззах шаҳрининг Турон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.Қ. турар жойида сақланиб келинаётган ов милтиғини ички ишлар органларига топширди. У ўқотар қуролни молхонасини тозалаш жараёнида топиб олган.
А.Қ. ушбу ов қуролининг марҳум бобосига тегишли эканлигини билдирди. Ўтказилган экспертиза 1951 йилда ишлаб чиқарилган 1 стволли 16 калибрли “ИЖ-16” русумли ов қуролининг отишга яроқсиз эканлигини кўрсатди. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.