14 Июл 2020 йил
687
Муқаддам жиноят содир этган фуқаро яна жиноятга қўл урди
Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига Шароф Рашидов тумани, Тоқчилик маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1973 йил туғилган У.И. мурожаат қилиб, “Samsung А 50” русумли телефон аппаратини номаълум шахс ўғирлаб кетганини билдирди.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида мазкур жиноят Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи 1999 йил туғилган М.Ш. томонидан содир этилгани аниқланди.
Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, мазкур жиноятни содир этишда гумоналанаётган фуқаро муқаддам ҳам ўғирлик жиноятини содир этган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати