27 Март 2023 йил 394

Муаммоларга ечим қидириб...

Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Мирзачўл туманининг Пахтазор шаҳарча фуқаролар йиғинидаги 9- сонли ўрта умумтаълим мактабининг бўш хоналарида фаолият юритаётган тикувчилик, каштачилик ва мунчоқдан аёллар зебу-зийнатлари ясашга ихтисослашган цех фаолияти билан танишди. Мулоқот давомида тадбиркор Бахтиёр Деҳқонов ушбу цех фаолиятини 100 миллион сўмлик кредит эвазига 19 та дастгоҳ келтириш орқали йўлга қўйганлигини, натижада 20 нафар аёл ишли бўлганлигини билдирди.

Шунингдек, у кунига ўртача 350-400 дона эркак ва аёллар кийим-кечаги тайёрланаётганлиги, маҳсулот ички боозорга пешма-пеш етказиб берилаётганлигини маълум қилди. 3- сектор раҳбари тадбиркор ва ҳунармандлар билан суҳбатлашар экан уларнинг фаолиятлари ҳар жиҳатдан  қўллаб-қувватланажагини билдирди.   

 

Text to speech