3 Декабр 2020 йил 653

Муаммоларга ечим топилмоқда

Давлат идоралари раҳбарлари томонидан мунтазам равишда сайёр қабуллар уюштирилаётгани юртимиз аҳолиси дуч келаётган муаммоларга ечим топиш, одамларнинг турмуш даражасини юксалтиришга омил бўлаётир. Чунончи, жорий йилнинг 26 ноябрь куни Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировнинг Зомин туманидаги Ўзбекистон, Ҳамид Олимжон, Нурафшон, Пахтакор, Бунёдкор, Мирзо Улуғбек, Чилонзор маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳоли вакиллари билан мулоқоти давомида кўтарилган бир қатор муаммолар ҳал қилинди.

Чунончи, сайёр қабулда тадбиркор Исоқул Файзуллаев Зарбдор кўчасида жойлашган электр трансформатори ва иккита симёғоч у томонидан барпо қилинган савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаси фаолиятига ҳалақит бераётганлигини билдирган.

Худди шундай, 3- сектор раҳбарининг сайёр қабулида туманнинг Пахтакор маҳалласида яшовчи аҳолининг бир қисмини ичимлик суви муаммоси қийнаётганлиги маълум қилинган. Масала мавжуд ичимлик суви қудуғи насосини электр билан таъминловчи трансформатор ўрнатилиши билан ечим топди.

Бундан ташқари 3- сектор масъуллари томонидан ҳудудда фуқароларнинг коммунал қарзларини тўлаб бериш, ишга жойлаштириш, соғлиқни тиклаш каби бир қатор мурожаатлари ижобий ҳал қилинган. Шунингдек, иккита ҳудудда артезиан қудуқлари ковлаш ҳамда электр таъминотини яхшилаш мақсадида 2 та трансформатор ўрнатиш режалаштирилган. Таъкидлаш керак, жорий йилнинг ўтган даврида Зомин туманидаги 3- секторга қарашли 38 минг 987 нафар аҳоли яшайдиган 10 та маҳаллада аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилашга қаратилган самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Айтиш мумкинки, бундай эзгу ишлар вилоятнинг барча ҳудудларида бажарилмоқда. Бу йўналишдаги чора-тадбирлар натижадорлигини ошириш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармасида ўқув семинари ҳам уюштирилди. 3- секторда қилинган ишлар муҳокамаси билан бошланган йиғилишда “Саховат ва кўмак” тадбирлари, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилганлар ва хориждан қайтганларни ишга жойлаштириш, янги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини йўлга қўйиш ва яшовчанлигини таъминлаш, экспортни ошириш, инвестиция жалб этиш, инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш, фуқаролар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилинишига оид кўрсаткичларга эътибор қаратилди. Тадбирда вилоят бандлик бош бошқармаси, ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси каби ташкилотлар вакиллари томонидан сектор фаолиятини кучайтириш юзасидан тавсия ва таклифлар билдирилди.

Ўқув семинари давомида иштирокчилар иқтисодий ва бандлик ташкилотлари мутахассисларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Хуллас, 3- сектор масъуллари бандликни таъминлаш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий ҳимоялаш ва турмуш маданиятини юксалтиришга астойдил киришганлар.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech