30 Июл 2020 йил 758

Муборак кунларда савобли ишга қўл урилди

Қурбон ҳайити куни арафасида хайру саховат, меҳр-оқибат, инсонпарварлик сингари азалий анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этиш, халқимизнинг эзгу ният ва орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоятнинг барча ҳудудларидаги сектор раҳбарлари иштирокида “Саховат ва кўмак” фонди орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ҳар томонлама моддий кўмак бериб келинмоқда.

Айтиш жоизки, бу борада вилоят ички ишлар бошқармаси масъуллари томонидан карантин шароитида аҳоли ижтимоий ҳимоясига қаратилган ишлар белгиланган тартибда амалга оширилиб келинмоқда.

Худди шундай, 3-сектор вакиллари Қурбон ҳайити куни арафасида вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ички ишлар органларида хизмат ўтаб нафақага чиққан соҳа фахрийлари ҳамда хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларининг ҳолидан хабар олишди.

Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ватанга хизмат, юртга садоқат ҳеч қачон унутулмаслиги ҳақида соҳа фахрийлари ҳамда хизмат жараёнида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига айтиб ўтди. Тадбир доидасида хонадонларга зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда антисептик воситалари тарқатилди.

Шу куни 3-сектор раҳбари вилоятимизда коронавирус инфекцияси билан оғриган беморларни даволашга ихтисослаштирилган шифо масканларига ҳам ташриф буюриб, беморларни даволашда жонбозлик кўрсатаётган шифокорлар билан суҳбатлар ўтказди.

Мазкур жараёнда бошқарма бошлиғи томонидан мутасаддиларга ҳар бир беморнинг соғлигига алоҳида эътибор бериш, керакли дори-дармонлар захирасини яратиш, суний нафас олдириш ускуналарини зарур бўлган даражада харид қилиш ва еткзиб келтириш борасида топшириклар берилди.

Умуман олганда, мазкур ташриф давомида бир қатор муаммоларга ижобий ечим топилди. Шу билан бирга бир қатор масалларнинг тез орада хал этилишага келишиб олинди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech