Мукофот муборак бўлсин, азиз ҳамкасблар!
Жиззах вилояти ҳокимлигида 2020 йил давомида республикамиз Президентининг тегишли фармонлари асосида юксак давлат мукофотларига сазовор бўлганларга орден ва меделларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Мазкур тантанали тадбирда ички ишлар органлари ходимлари ҳам ўз мукофотларини қабул қилиб олдилар.
Президентимизнинг 2020 йил 23 июлдаги “Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони асосида тақдирланган Жиззах вилояти ИИБ партуль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бўлинмалари патруль-пость хизмати батальони гуруҳ командири, катта сержант Сардор Орифжоновга “Шуҳрат” медали топширилди.
Шунингдек, мамлакатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Жиззах вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати отряди 3- сафарбар гуруҳи йўл-патруль хизмати инспектори Шерзод Эрматов “Содиқ хизматлари учун” медалини қабул қилиб олди.
Худди шундай, Президентимизнинг 2020 йил 24 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига биноан Жиззах вилояти ИИБ тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди катта мутахассиси, катта сержант Шуҳрат Рауфжонов, шунингдек, Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ИИБ 8- сонли ички ишлар бўлинмаси бошлиғи, майор Баҳодир Шоймардонов “Содиқ хизматлари учун” медаллари ҳамда Жиззах вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси катта инспектори, майор Отабек Камолов “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.
Б.Тоғаев.