16 Сентябр 2020 йил 263

Муносиблар эътироф этилди

              

Жиззах вилояти ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимлар коронавирус пандемиясига қарши курашда ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётгани учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Шу муносабат билан вилоят ички ишлар бошқармасида ушбу кўкрак нишонларини ўз эгаларига топширишга бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда 50 нафар ходимларга “Меҳр-саховат” кўкрак нишонлари топширилди.

Йиғилиш сўнгида халқ манфаатлари йўлида фидокорона хизмат қилиб келаётган ушбу ходимларнинг хизматлари эътироф этилди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech