25 Август 2020 йил 502

Мурожаатлар ўз вақтида ижобий ҳал этилмоқда

Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 3- сектор штабига Зомин туманининг Бунёдкор маҳалласида жойлашган “Oqsaroy texstile Jizzax” корхонасининг қурилишига масъул бўлган “O‘S TEX JIZZAKH” масъулияти чекланган жамияти раҳбарияти мурожаат қилиб, корхонани юқори кучланишли электр билан таъминланишида ёрдам сўради.

Мазкур масала вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг шахсан корхонага ташрифи давомида ўрганилиб ижобий ҳал этилди.

Яъни, корхонага 850 метр масофадан электр тармоғи тортиб келинди.

Малумот ўрнида айтадиган бўлсак, “Oqsaroy texstile Jizzax” корхонасини жорий йилнинг август ойида ишга тушириш режалаштирилган. Даҳақиқат, 3-сектор масъуллари томонидан қилинган ёрдам натижасида режа ўз вақтида бажариладиган бўлди.  

Дарвоқе, ушбу корхонага Швейцария, Германия ҳамда Туркия Республикаларидан замонавий технологиялар келтирилган бўлиб,  ишга тушгач, 1 йилда 6 минг тонна пахта толасини қайта ишлаб экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаради. 

Қисқаси, бош вазифаси жиноятчиликка қарши курашиш бўлган ички ишлар органлари ходимлари секторларда фаолият самарадорлигига ҳам алоҳида эътибор қаратиб келмоқдалар.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech