20 Август 2021 йил
792
Музхонада истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулоти аниқланди
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Жиззах шаҳрида ўтказилаётган профилактик тадбир давомида Наврўз маҳалласи ҳудудидаги корхона музхонасида истеъмолга яроқсиз 1 тонна 10 килограмм гўшт ҳамда 300 килограмм калла гўшти сақланаётгани аниқланди.
Ушбу ҳаром маҳсулот Шароф Рашидов тумани Зиёкор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахсга тегишли бўлиб чиқди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.