20 Август 2021 йил
662
Наманганлик қочоқ Жиззахда ушланди
Наманганлик қочоқнинг Шароф Рашидов туманидаги яширин манзили аниқланиб ушланди. Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди томонидан ушбу фуқаро фирибгарликда айбланиб жорий йилнинг 2- апрель кунидан қидирув эълон қилинган эди.
Жиззах вилоят ички органлари ходимлари томонидан қўлга олинган қочоқ вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.