23 Июл 2020 йил
811
“Нексия” “GAZ 31029” йўлига чиқиб кетди, бир фуқаро жароҳатланди
Фориш тумани, Қўлба маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган “Жиззах-Қизилча-Қизилқум” 4Р-42 йўлининг 44 километрида йўл-улов ҳодисаси содир этилди.
Қизилқум маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1977 йил туғилган А.Д. “Нексия” русумли автомашинасида “Қизилқум-Фориш” йўналишида ҳаракатланиб кетаётиб, Э.Камолов маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи С.М. бошқарувида бўлган “GAZ 31029” русумли автоулов йўлига чиқиб кетган ва тўқнашув рўй берган.
Натижада “Нексия” автомашинаси салонида бўлган йўловчи А.Ш. ўнг елка парчаланиб синиши ташҳиси билан туман тиббиёт бирлашмасидан биринчи ёрдам олган.
Суриштирув ишлари давом этмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати