6 Август 2020 йил
530
“Нексия” “JINBEI HAISE” билан тўқнашди, бир киши жароҳат олган
Жорий йилнинг 5 август куни Фориш тумани ҳудудидан ўтган “Ғаллаорол-Қўйтош-Қораобдол-Боғдон” 4Р-42 йўлининг 87 километрида йўл-улов ҳодисаси содир этилди.
Э.Камолов маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1960 йил туғилган Х.З. “Нексия” русумли автомашинасида Қоробдол йўналишида ҳаракатланиб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда келаётган “JINBEI HAISE” русумли автоулов билан тўқнашиб кетган.
Натижада “Нексия” русумли автоуловда бўлган йўловчи ўнг билак суяк пастки қисмидан ёпиқ синиши ташхиси билан туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати