20 Май 2020 йил 723

Нексияга жойланган 16 қоп аммофос

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Шароф Рашидов туманининг Туёқли маҳалласи ҳудудидан ўтган Тошкент — Термиз М-39 йўлининг 996- километрида Самарқанд йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган “Нексия” текширилганида автоулов салонида минерал ўғит олиб кетилаётгани аниқланди. Ушбу автомашина ҳайдовчиси, Бахмал туманининг Тонготар қишлоғида яшовчи, 1987 йилда туғилган О.Ў. минерал ўғитни Дўстлик тумани, Қаҳрамон маҳалласида яшовчи Д.дан сотиб олганлиги ҳамда бу маҳсулотни ўзи яшайдиган ҳудудга олиб кетаётганлигини билдирган.

Эътиборлиси, ҳайдовчи “Нексия”га оғирлиги 800 килограмм бўлган 16 қоп аммофосни сиғдирган. Айтганча, автоулов Зомин туманида яшовчи фуқарога тегишли.     

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати 

Text to speech