11 Август 2021 йил 371

 “Nexia” ёниб кетди...

Жиззах вилояти Зомин тумани ҳудудидан ўтган Қўқон – Жиззах А- 376 йўлининг 256- километрида “Nexia” “Зил-138” юк машинаси билан тўқнашган. Оқибатда туманнинг Бешюз қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилган Б.Ў. бошқарувидаги “Nexia” тўлиқ ёниб кетди. Ҳайдовчини автоуловдан чиқариб олишнинг иложи бўлмаган ва у воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.

Кўнгилсиз ҳодисага ҳайдовчининг ухлаб қолиши натижасида “Nexia”нинг “Зил-138” йўлига чиқиб кетиши сабаб бўлгани билдирилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech