“Nexia” йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетиш оқибатида йўл-улов ҳодисаси содир бўлди
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги “Ғаллаорол – Ўсмат” 4/Р-40 йўлининг 40- километрида Бахмал тумани Ўсмат ШФЙда яшовчи, 1985 йилда туғилган Б.Р. бошқарувидаги “Nexia” йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетиши натижасида “Damas”га тўқнашиб кетди. Оқибатда “Damas” салонида бўлган йўловчилар Ғаллаорол туманининг Мулкуш ҚФЙда яшовчи, 1978 йилда туғилган Э.С. ҳамда 1973 йилда туғилган Ш.Э.лар тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Худди шундай, “Nexia” ҳайдовчиси Б.Р., мазкур автоуловда бўлган Бахмал тумани Учтепа ҚФЙда яшовчи, 1992 йилда туғилган Ф.А. ҳамда шу туманнинг Дўстлик маҳалласида яшовчи, 2005 йилда туғилган Б.Н.лар турли даражадаги тан жароҳатлари билан Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати