“Nexia”дан пул ўғирлаган шахс аниқланди
Шу йилнинг 7 октябрь куни соат 14 ларда Жиззах шаҳрининг Бобур маҳалласи ҳудудида номаълум шахс “Nexia” русумли автоуловнинг олд чап эшиги ойнасини очиб, 4 миллион 500 минг сўм пул ҳамда автоулов калитини ўғирлаб кетган.
Ҳолатдан хабар топган автоулов ҳайдовчиси, Жиззах шаҳрининг Маданият маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган Ж.Д. бу тўғрида ички ишлар органларига зудлик билан хабар берди.
Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида ниҳоят ўғри топилди. Эътиборлиси, жиноятни вилоятнинг Пахтакор тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи, мактаб ўқувчиси, 2004 йилда туғилган Ж.Ҳ. содир этганлиги аниқланди.
Айбланувчидан далилий ашё сифатида автоулов калити ҳужжатлаштириб олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати