11 Август 2021 йил 801

 “Nexia”нинг рули қулфланиб қолди

Жиззах вилояти Бахмал тумани ҳудудидан ўтган “Ўсмат-Ғаллаорол” йўлининг 19- километрида ҳаракатланаётган “Nexia” йўл чеккасидаги дарахтларга урилган.

Оқибатда автоулов ичида бўлган йўловчи, Бахмал туманининг Узунбулоқ қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Д.М. жароҳат олди. У кўкрак ва қорин соҳалари юмшоқ тўқималари, қорин бўшлиғи ва жигарининг лат ейиши ташхиси билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Автоҳалокатга “Nexia” рулининг қулфланиб қолиши сабаб бўлган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Text to speech