3 Июн 2020 йил
641
Никоҳингизни тасдиқловчи гувоҳномангиз борми?
Ғаллаорол тумани, Жийдали ҚФЙда яшовчи, 1976 йилда туғилган У.Ғ. қонунни бузди. У ҳамқишлоғи 1989 йилда туғилган Э.К. ҳамда Самарқанд вилоятининг Челак туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган Н.М.ларнинг шаърий никоҳини ўқиган. Қонунбузарни оила қураётганларнинг никоҳланганлиги тўғрисидаги ФҲДЁ гувоҳномаси бор-йўқлиги қизиқтирмаган. Бу қилмиш учун қонунда маъмурий жавобгарлик белгиланган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати