17 Декабр 2020 йил 604

Ноқонуний гўшт музхонага жойлаштирилди

Дўстлик туманидаги Манас -14 йўл-патруль масканида ички ишлар органлари ходимлари томонидан “Cobalt” румумли автоулов тўхтатиб, текширилганида автоулов юкхонасида ветеринария-санитария талабларига зид равишда гўшт олиб кетилаётганлиги аниқланди.

Вилоятнинг Шароф Рашидов тумани Яхтанлик маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қиладиган ҳайдовчи У.Б. оғирлиги 350 килограмм бўлган 22 бош эчкининг гўштини Тошкент шаҳрига етказмоқчи бўлган. Аммо у маҳсулотга оид ҳеч қандай ҳужжат тақдим қила олмаган.

Ноқонуний гўшт Жиззах шаҳридаги музхонага жойлаштирилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech