11 Июл 2020 йил
719
Ноқонуний юк манзилга етказилмади
Жиззах вилояти ИИБ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ҳамда ЙПХ ходимлари томонидан Ғаллаорол туманидаги “Сангзор-15” йўл патруль хизмати масканида Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган “ISUZU” русумли автоулов тўхтатиб, текширилганида автомашина юкхонасида 1 тонна 450 килограмм рангли металл борлиги аниқланди. Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Армичан ҚФЙда яшовчи, 1984 йилда туғилган, “ISUZU” ҳайдовчиси А.Қ. юк ўзи яшайдиган ҳудудда истиқомат қилувчи, 1979 йилда туғилган А.З. ҳамда 1991 йилда туғилган Ж.Ш.га тегишли эканлигини билдирган.
Ҳайдовчи рангли металл парчаларини Тошкент шаҳрига етказиб бериши керак бўлган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.