13 Июн 2020 йил 589

Ноқонуний минерал ўғит ташувчиси қўлга олинди

Пахтакор тумани, Буюк ипак йўли қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида ички ишлар ходимлари томонидан 24 дона полиэтилин қопларда 1200 кг аммиакли селитра минерал ўғити ноқонуний ташиб кетилаётгани сабабли ҳужжатлаштирилди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 12 июнь куни Оқбулоқ қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1993 йил туғилган А.А. “KIA BONGO”  русумли автоуловида ушбу минерал ўғитларни яшаш уйига олиб кетаётган бўлган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаяпти.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech