27 Июл 2020 йил 691

Ноқонуний олиб кетилаётган минерал ўғит ҳужжатлаштириб олинди

Мирзачўл тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан Буюк ипак йўли қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган карантин блок постида минерал ўғитни ноқонуний ташиш ҳолати аниқланди.

Зарбдор тумани, Лалмикор қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1987 ййил туғилган М.Б “Нексия” русумли автоулови салони ва юкхонасида 15 дона полиэтилен қопларда, жами 750 кг аммафос минерал ўғитини ноқонуний равишда Зомин туманига олиб кетаётган бўлган.

Минерал ўғитлар ҳужжатлаштириб олинди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech