28 Ноябр 2022 йил
405
Ноқонуний маҳсулот олинди
Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкор идоралар вакиллари билан биргаликда Жиззах вилояти Фориш тумани Боғдон маҳалласида яшовчи Ж.Т.нинг турар жойини кўздан кечирдилар.
Мазкур жараёнда ҳовлида турган “Дамас” ичида 401 килограмм балиқ борлиги аниқланди. Ноқонуний равишда овланган балиқлар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.