3 Июн 2020 йил 723

Оҳаклар бор...

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган томонидан Шароф Рашидов туманининг Хайробод маҳалласида яшовчи, 1974 йилда туғилган Д.Н. ноқонуний равишда табиий газ тамоғига уланиб, газ ҳисоблаш ускунаси ўрнатмасдан 2 та қўлбола печда оҳак тайёрлаб келганлиги аниқланди. Фуқаро бу хатти-ҳаракати билан давлат ҳисобига 197 миллион 448 минг сўм зарар етказган.

Айбланувчи жиноий қилмишларини шу маҳаллада яшовчи, 1973 йилда туғилган, тадбиркорлик субъекти раҳбари Қ.М. билан ўзаро тил бириктириб содир этган. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот

Text to speech