25 Январ 2021 йил
541
Қочоқ узоққа кетолмаган
Жиззах шаҳрининг Хайробод маҳалласида вақтинча рўйхатда туриб, ўғирлик жиноятини содир этган Р.С.га нисбатан жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди томонидан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилиб, қидирув эълон қилинган эди. 2021 йилнинг 14 январдан буён ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидан қочиб юрган айбланувчининг Жиззах шаҳридаги яширин манзилини ички ишлар органлари патруль-пост хизмати ходимлари аниқлашга муваффақ бўлдилар.
ППХ ходимлари томонидан қўлга олинган Р.С. айни вақтда ҳибсхонада. Унга нисбатан тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.