Халқ розилиги йўлида
Бутун дунёни пандемия таҳликаси эгаллаб олган бар даврда фуқароларга нафақат моддий, балки маънавий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш ҳар қочонгидан кўра муҳим вазифалар сирасига киради. Хасталик сабаб кўплаб қурбонлар берилиши мумкинлиги ижтимоий-сиёсий майдонни ташвишга солаётган ягона хадик эмас. Кўпчилик давлатлар учун олдинда пандемиядан сўнг фалажланиб қолган иқтисодни тиклаш, карантин даврида бор захирасини сарфлаб, камбағаллик ҳолига тушиб қолган аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш муаммоси турибди.
Дарҳақиқат, мамлакатимизда ҳам инқирозга қарши кураш, камбағалчиликнинг олдини олиш борасида етарлича сайъ-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Яна ҳам аниқроғи, карантин вақтида кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ва мазкур қатламни ижтимоий ҳимоялаш каби хайрли ишлар жадал уюштирилаётир.
Чунончи, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Пахтакор туманида бўлиб, эҳтиёжманд оилалар рўйхатига киритилган Нурли Пангат қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Нуриддин Қаршиев хонадонида бўлди ва хонадон эгасига бузоқли сигир берилди.
Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, туманда 3-сектор томонидан 242 нафар фуқароларга ижтимоий кўмак кўрсатилди. 73 нафар фуқаролар мавсумий иш билан таъминланди. Албатта, ҳудудда бу каби саховат тадбирлари давом эттирилади.
Жиззих вилояти ИИБ ахборот хизмати