“Одамийликдан сабоқ берувчи буюк мураббий” мавзуига бағишланган маънавий тадбир ўтказилди
Жиззах вилоят ички ишлар бошқармасида “Одамийликдан сабоқ берувчи буюк мураббий” мавзуида маънавий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Республикаси ёзувчилар уюшмаси ва журналистлар уюшмаси аъзоси, филология фанлари номзоди, доцент Ваҳоб Раҳмонов “Одамийликдан сабоқ берувчи буюк мураббий” мавзуида маъруза қилди. Таъкидланганидек, ғазал мулкининг султони дея эътироф этилган Алишер Навоий асарларида эзгулик, бағрикенглик, камтарлик ва ҳалоллик каби инсоний фазилатлар тарғиб этилган. Кўтарилган ғоялар беш аср ўтсада ҳамон долзарблигини йўқотмасдан авлодлар томонидан чуқур ўрганилаётгани айтилди.
Шунингдек, тадбирда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Давлат тилида иш юритиш” китоби, “Халқаро терминэлементларнинг изоҳли-иллюстратив луғати” ва “Сўз хиёбони” китоблари тақдимот қилинди.
Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси миграция ва фуқароликликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи, полковник Баҳодир Алиев нафақага кузатилди.
Тадбирда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан навбатдаги махсус унвонлар ходимларга топширилди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.