2 Декабр 2021 йил
588
Ўғрилар бегона эмас
Фориш тумани Хонбанди маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, вилоятнинг Зафаробод туманидаги “Олмалиқ КМК” акциядорлик жамиятига қарашли цемент заводида ишловчи Ф.Қ. ҳамда унинг маҳалладоши ва касбдоши Ў.Ҳ. завод ҳудудидан қиймати 10 миллион 561 минг 280 сўмлик цемент солиш учун мўлжалланган қопларни ўғирлаганликлари аниқланган.
Маълумот ўрнида айтиш керак, қопни ўмарганлар масъул лавозимларда ишлаганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.