2 Июн 2020 йил 721

Қонунбузар аэропортда ушланди

Жиззах шаҳри, Кимёгар маҳалласида доимий рўйхатда турган, 1983 йилда туғилган И.О Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинган. Бунинг сабаби О.И. 2015 йилнинг 2 октябрида Россия Федерацияга ишлаш учун бориб, шу куниёқ Туркияга чиқиб кетган. У мазкур мамлакатда савдо-сотиқ билан шуғулланган ва бир неча марта Ҳиндистонга борган.

Хусусан, республикамизга “Деҳли - Тошкент” рейси билан самолётда қайтган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. О.И. қонунга хилоф равишда чет элга чиқишда айбланмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech