1 Июн 2020 йил
606
Оилавий жанжал жиноятнинг фош этилишига сабаб бўлди
Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига Зилол маҳалласи, А.Бурҳонов кўчасида яшовчи, 1974 йилда туғилган Б.Н.нинг турар жойида оилавий жанжал бўлаётгани тўғрисида маълумот берилди. Мазкур манзилга жанжалга барҳам бериш учун келган ходимлар хонадон эгаси Б.Н. томорқасида 5 туп марихуанани парваришлаб келаётганлигини аниқлашди.
Қинғирликнинг қийиғи чиқмасдан қолмайди, деганлари шу бўлса керак. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати