20 Август 2020 йил 558

Ҳолатга қонуний баҳо берилади

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида туғилган фуқаро Мавлуда Абдураҳмонованинг мурожаати тарқалди. Унда фуқаронинг турмуш ўртоғининг аввалги аёлидан бўлган фарзандлари келиб унга таҳдид қилгани, чорва молларини ўғирлаб кетгани, уйини бузиб кетгани ҳақида мурожаат йўллаган.

Фуқаро Мавлуда Абдураҳмонова 2010 йилда фуқаро Шералиев Маҳкамга шаърий никох асосида турмушга чиққан ва 2015 йил “Обиҳаёт” қишлоқ фуқаролар йиғини Бешбеги қишлоғида ноқонуний равишда 3 хонали уй қуриб бирга яшай бошлаган.

Ушбу вақт давомида фуқаро Мавлуда Абдураҳмонова шаръий турмуш ўртоғига носаъмимий муносабатда бўлиб, биринчи турмуш ўртоғидан бўлган фарзандлари билан алоқаларини чеклаб келган. Шу сабабли фуқаро Шералиев Маҳкам шаърий никоҳидаги Мавлуда Абдураҳмонова билан алоқаларини узади.

Шундан сўнг Шералиев Маҳкамнинг биринчи турмуш ўртоғидан бўлган фарзандлари отасига тегишли 5 бош қорамолларни ҳамда уйнинг қурилишида ишлатилган материалларни олиб кетган. 

Фуқаро Мавлуда Абдураҳмонова 2020 йил 8 июль куни Зомин тумани ИИО ФМБ бошлиғи номигага ариза билан мурожаат қилган. Ўз аризасида 2020 йил 8 июль куни шаърий турмуш ўртоғи Маҳкам Шералиев фарзандлари билан 5 бош қора молни Зомин тумани “Халқобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги яшаш хонадонига олиб кетганлигини ва мазкур қора молларни олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Ушбу ариза юзасидан қонуний ҳал қилишлик учун Зомин тумани ИИО ФМБ профилактика инспекторига юклатилган. Ариза юзасидан профилактика инспектори терговга қадар суриштирув ҳаракатларини олиб борган. Суриштирув ҳаракатлари давомида фуқаро Маҳкам Шералиевни шаърий турмуш ўртоғи Мавлуда Абдураҳмонова ҳақорат қилган.

Шундан сўнг Маҳкам Шералиев ўзбошимчалик билан қора молларни фарзандларининг хонадонига ҳайдаб кетганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 41-моддасига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилган. Маҳкам Шералиевнинг фарзандлари Муҳаббат Ибрагимова ва Моҳира Маматқулова фуқаро Мавлуда Абдураҳмоновани ҳақорат қилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 41-моддасига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилган. Мавлуда Абдураҳмонова шаърий турмуш ўртоғи Маҳкам Шералиевни хақорат қилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 41-моддасига асосан 2020 йил 16 июль куни қонуний ҳал қилишлик учун Зомин тумани маъмурий судига юборилган.

2020 йил 7 августь куни Зомин тумани Маъмурий суди биносида ушбу тўпланган ҳужжатлар бўйича исми қайд этилган фуқаролар иштирокида кўриб чиқилди. Суд жараёнида қайта суриштирув ўтказиш тўғрисида ажрим чиқариб, қайта суриштирув ўтказиш мақсадида Зомин тумани ИИО ФМБга ҳужжатлар қайтарилган. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда суриштирув ишлар олиб борилмоқда.

Мажбурий ижро бюросининг Зомин тумани бўлими давлат ижрочиси Мирзакарим Мирзаев, Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг 2020 йил 13 апрелдаги ажримига асосан Маҳкам Шералиев томонидан ноқонуний равишда қурилган уйни Зомин тумани ҳокимлиги  фойдасига ҳал қилган. Ажримга асосан Маҳкам Шералиевни қурилган бинони бузилиши бўйича огоҳлантирилган. Шундан сўнг фуқаро Маҳкам Шералиев бино материалларини бузиб олиб кетган.

Фуқаро Мавлуда Абдураҳмонова Зомин тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига “Ҳимоя ордери” бериш тўғрисида мурожаат қилган. Аммо унга нисбатан турмуш ўртоғи томонидан ҳеч қандай тазйиқ ўтказилмаганлиги сабабли “Ҳимоя ордери” берилмаган.

Мавлуда Абдураҳмонова ёзган аризаси юзасидан, яъни, шаърий никоҳдаги турмуш ўртоғи Маҳкам Шералиев томонидан олиб кетилган қора молларини қайтариб олиш юзасидан фуқаролик судига мурожаат қилишлиги тўғрисида жавоб хати берилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech