18 Декабр 2020 йил 605

Олганларни қайтариш вақти келди

 

2018 йилнинг октябрида Фориш тумани Боғдон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Р.Х. шу туманнинг Оқтепа маҳалласида яшовчи Б.Ш.га қурилиш маҳсулотлари олиб келиб беришни ваъда қилиб, 8 миллион 835 минг сўм пулларини фирибгарлик йўли олиб кетган. Шу кунга қадар алданган жабрланувчи ниҳоят ички ишлар органларига мурожаат қилди.

Суриштирувлар давомида шу йилнинг март ойида Р.Х. маҳалладоши Н.Н.ни ҳам 100 АҚШ долларига туширганлиги аниқланди. Р.Х. жабрланувчи уйда бўлмаган пайтида унинг турмуш ўртоғига учрашиб, “Эрингиз жўнатди, у кредитини тўлаши учун 100 АҚШ доллари бераркансиз”, деган важ билан пулни олиб кетган. 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати 

Text to speech