4 Январ 2021 йил
644
Омадли бошланмаган Янги йил
Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Лалмикор маҳалласида яшовчи К.М. учун Янги йил омадли бошланмади. У тунги соат 23.30.лар атрофида туманнинг Маржонбулоқ шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи М.Т.га ножўя таклиф билан мурожаат қилган.
Бундан жаҳли чиққан аёл “Менга тегажоқлик қилма”, деганча қўлидаги ошхона пичоғи билан эркакнинг қорнига пичоқ урган. Оқибатда пичоқ санчилиш жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилди. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.