12 Декабр 2020 йил 566

Қонунбузарга нисбатан тегишла тартибда жиноят иши қўзғатилди  

 

Фориш тумани Э.Камолов маҳалласида юз берган жанжал фожеа билан ниҳояланди. Мазкур  маҳаллада яшовчи М.А. ўзи билан бир кўчада турадиган жияни И.Х.нинг уйига маст ҳолатда келиб, унинг шаърий никоҳдаги эри Ш.Ж. билан жанжаллашади.

Ўзаро муштлашув пайтида тоға оғзидан устара лезвиясини чиқариб, рақибига тан жароҳати етказмоқчи бўлган. Ўз навбатида куёв ётоқхонада турган пичоқ билан ҳимояланади. Воқеа тоғанинг кўкрагига тиғ қадалиши билан якунланган.

М.А. Фориш тумани тиббиёт бирлашмасида кўрсатилган муолажаларга қарамасдан вафот этди. Жиззах шаҳрининг Ёшлик маҳалласида доимий рўйхатда турган Ш.Ж.га нисбатан эса тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати     

Text to speech