Қонунбузарликка нисбатан чора кўрилди
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан пахта хом ашёсининг талон-тарож этилиши билан боғлиқ қонунбузарликларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, Жиззах шаҳрининг Жиззахлик маҳалласи ҳудудида ҳаракатланаётган “Nexia” тўхтатиб, текширилганида автоулов салони ва юкхонасида 240 пахта хом ашёси борлиги маълум бўлди. Автоулов ҳайдовчиси, Шароф Рашидов тумани Саройлик маҳалласида яшовчи, 1983 йилда туғилган К.С. хом ашёни сотиш учун олиб кетаётганлигини билдирган. Пахта ҳужжатлаштириб олиниб, автоулов жарима майдонига қўйилди.
Вилоятнинг Дўстлик тумани Бунёдкор маҳалласида яшовчи, 1995 йилда туғилган Р.М.нинг турар жойи кўздан кечирилганда эса омборхонасида 360 килограмм пахта сақланаётгани аниқланди. Худди шундай, вилоятнинг Мирзачўл тумани Боғбон қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи, 1982 йилда туғилган Ш.Х.нинг турар жойини кўздан кечириш жараёнида 390 килограмм пахта топилди. Аниқроғи, хонадон соҳиби пахтани трактор тиркамасида сақлаб келган.
Ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.Олинган хом ашё эса пахта қабул қилиш пунктларига топширилди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати