22 Июн 2020 йил 677

Қонунийлик инсон ҳуқуқлари кафолатидир    

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасининг жиноят қидирув, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш ҳамда тергов бошқармалари ходимлари иштирокида шахсий таркиб хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонунбузилиш ва фавқулодда ҳолатлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда ИИВ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, полковник Улуғбек Мирзақамбаров, Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров ва бошқалар сўзга чиқиб, соҳада хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида фикр юритдилар.

Жумладан, таъмагирлик, порахўрлик, хизмат вазифасини суистеъмол қилиш билан боғлиқ иллатларга йўл қўймаслик, бундай ҳолатлар юз берганда кўрилажак чоралар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган ходимларни рағбатлантириш масалаларига эътибор қаратилди.

Айни шу мазмундаги тадбир Дўстлик туманида ҳам ташкил этилди. Мазкур йиғилишда Арнасой, Мирзачўл ва Дўстлик туманлари  ички ишлар бўлимлари ходимлари қатнашдилар. Худди шундай, Пахтакор ва Зафаробод туманлари ички ишлар бўлимлари шахсий таркиби иштирокида ҳам хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонунбузилиш ва фавқулодда ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш қаратилган тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишларда ИИВ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, полковник Улуғбек Мирзақамбаров, Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров сўзга чиқди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech